Аллоҳнинг ғазабини келтирманг

Жамиятда пайдо бўлган хар бир холатнинг ўзига яраша сабаб ва омиллари бўлади. Оила бузилиши барча жамиятларни қаттиқ ташвишга солган ва солиб келмоқда. Бу муаммони хал етиш учун хар бир жамият турли чоралар кўришган ва кўриб келмоқда. Хар бир ўзини ва  динини   яхши   билган   мусулмон   киши   Ислом   дини   оила   муқаддаслигини  мустахкамлигини ўзига шиор қилиб олганини яхши билади. Зеро динимизда  оила мустахкамлиги учун барча чоралар кўрилган.

Эрнинг  зиммасидаги  аёлнинг хаққи аёлнинг зиммасидаги эрнинг хаққи ота она хаққи фарзанд хаққи. Бу тўғрисида канчадан-канча оятлар, нозил қилинган, хадислар зикр этилган китоблар нашр  қилинган ва хамон нашр қилиниб келмоқда. Минг афсуслар бўлсинким ўз динимизни  яхши билмаганимиз ва унинг таълимотларига амал қилмаганимиз учун оилавий хаётимизда қатор муаммолар хусусан оила бузилиши ва у билан боғлик ишлар кўпайиб бормоқда. Бу нокулай холат «талоқ» масаласида ўзини яна хам  очиқ  намоиш этмоқда. Хаттоки бу бало туйларидан ун беш ёки йигирма кун ўтган келин  куёвлар орасида хам учраб туриши хеч кимга сир емас. Бази куёвлар талоқ билан келинни ўзига бўйсиндириш пайида бўлади. Келинлар ўзларининг талоғингни бер дейишлари билан қўрқмасликларини намоён қилмоқчи бўладилар. Базилар бу нарсани билмаслигини бахона қилса бошкалари ёшлик килибмиз дейдилар. Натижада фароғат ошиёни  бўлиши керак бўлган бир оила таназзулга кетади. Аммо хеч бирлари ораларига талоқ тушиб бўлгандан кегин муродимга етдим деб тинчиб қолмайди. Балки талоқ тушган куннинг эртасигаёк талоққа йўл ахтара бошлайди. Куёвдан талоқ сабабини сўрасангиз арзимаган нарса ёки муажарони  сабаб  қилиб  кўрсатади. Келин эса ораларидаги болалари  кўзларига  кўриниб уларни тирик етим қилиш ёмонлигини  эслаб қолади. Шу машмашалар ўрнига эp хотин ўзлари ораларидаги муаммолари талоқни ўртага қўймай хал қилса бўлмайдими?  Ахир талоқ туфайли Аллохнинг арши ларзага келади. Аллохнинг  ғазаби келадику!  Нима учун бу нарсалар ўйлаб  кўрилмайди.      Бази куёвлар келинни бази бир хулқини ёктирмаслигини бахона қилади лекин бу  хам арзимаган талоқ учун арзирли  сабаб емас. Зеро Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам мўмин (эр) одам мумина (хотинига ) ғазаб қилмасин. Агар унинг хулқларидан бири ёқмаса  бошқаси хурсанд  қилади  дейдилар. Хар кандай холатда хам сабр қилинса аёлига яхши муомалада бўлса  аёллар хам ўз зиммасидаги эрини хақларига риоя қилса, эрига итоат қилса, бундай нохуш холатларнинг олди олинган бўлар эди. Максадимиз талоқ деб аталган нохуш холат олдини олиш. Жамият пойдеворини дарз кетишини асраш, оилаларни  еса  фароғат  ошиёнига айлантириш  бўлсин.

Хужабод тумани, Еттичинор жоме масжиди имом хатиби:  М. Қосимов