Ризқимиз дастурҳони – далаларда иш қизғин

Миллатимиз рамзи, миллий бойлигимиз бўлмиш олтиндай товланиб оппоқ дастурхон каби буркаб ётган, ризқимиз дастурҳони бўлмиш далаларда иш қизғин. Айни дамда бутун диёримиз бўйлаб барча вилоят ва туман худудидаги далаларда паҳта йиғим терими учун ҳашар қилиш қизғин тус олган.


Ўзбек халқининг ажоиб бир миллий ананаси бўлмиш. Ҳашар деб номланган энг олий химмат нишонаси бўлган яҳши бир хислати бор.
Чунки ким нима иш қилмасин албатта оғир юмушини енгил қилишда ёру биродар дўстларининг меҳнатига суяниб келган яъни махалла кўйда қўни қўшни ховли ён биродарининг уйида катта ҳизмат бўлса қўшнилари ва яқин кўнгил инсонлари Хорманг бизни ҳам ҳиссамиз қўшилиб қолсин бу савобли ишга дея девор оша ёрдамга чиқишади.
 
Ана шундай энг машаққатли меҳнат устида ёрдам берган дўстинг қиёматли дўстдур дея бежизга айтишмаган доно халқимиз.
Шунингдек бугунги кунда Давлатимиз олдида энг оғир дамлар ва ғаниматли кунида асқотиш учун энг меҳнати кўп бўлган далалардаги Ғалла ва Пахта бўлган деҳқончиликларни йиғиб териб, неснобуд қилмасдан хирмонимизга тортиб олишда бутун халқимиз жонбозлик кўрсатмоқдалар.
 Ана шундай ишнинг авжи палласида деҳқон ва фермер хўжаликларда хизмат қилаётган теримчи хашарчиларнинг холидан хабар олиб уларнинг самарали ва савобли ишларида бардавом бўлиши учун уларнинг хаққига дуо қилиб туришни ёши улуғ кексалар ҳам ўзларига юксак шараф ва мақсад қилиб пахтазорларга чиқмоқдалар.


 
Туманимиз бўйлаб масжидлар имом-хатиблари ва таъсисчи ҳамда хайат аъзоларидан иборат нуроний оқсақоллар ҳамда ҳожи оталар ҳам далаларга боришиб, ўзининг дуолари ила хашарчиларнинг қалбларини хушнуд қилишиб келмоқда.
Пахта теримида моҳирлиги ва жонбозлиги ила ўзини кўрсатган наъмунали теримчиларга масжид Ходимлари ва Оқсақоллар тамонидан хомийликлар ҳам кўрсатилмоқда. Ана шундай фермер хўжаликларидан бири бўлган
Андижон вилояти Марҳамат тумани  Етти Ўкчи ҚФЙ, Миришкор МФЙда худудида фаолият олиб бораётган  "Тошмухаммад орзулари – умидлари" номли  фермер хўжалиги бугун шартномавий режани ошиғи билан бажариб. Олдига қўйилган мақсадини туманда илғорлар қаторида бажариб, Фермер хўжалиги рахбари Мирзаев Йулдошали. Ўзининг 27,7 гектар ерига олий навли пахта уруғи экиб.
Давлатимиз хирмонига 90 300 тонна топшириш керак бўлган режасини. Ошиғи билан  92 500 тонна пахта топширди.
 
Теримчи ва Хашарчилар жамоаси бўлан 41 отряд бошлиги Қамбарова Мохирахон опа ўзининг 160 нафар аъзоси билан йиғим терим хашарида фаол иштирок этдилар.
Юқорида таъкидлаганимиздек хашарга Мархамат тумани фаолиятидаги "Ўкчи"жомеъ масжиди Имом-хатиби Қамариддин Минҳожидинов масжид хайъати аъзолари ва дуогуй кексалар билан биргаликда Фермер хўжалиги рахбари Мирзаев Йулдошали нинг самарали меҳнатларини ва ҳурсанчилик кайфиятига янада шерик бўлиб кўнгил кўтариш мақсадида уларнинг хақларига дуолар қилиб деҳқончиликларга хайру барака тилашиб қуръон ўқиб дуо қайтишди.

Қ. Минҳожиддинов
Мархамат тумани фаолиятидаги
“Ўқчи” жомеъ масжиди имом-хатиби