Фитнадан омон бўлайлик

Хозирги даврда диний эктремизм ва халкаро терроризм хавфи бутун жахон ахлини ташвишга солаётган  жиддий муаммога айланди. Маълумки, экстремистик хатти-харакатлар бузгунчи ғояларга таянади. Улардан  озиқланади. Шу боис  унга қарши  самарали курашиш учун  уни келтириб чиқараётган  тафаккур шакли, мазмун-мохиятини ўрганиш мухим ахамият  касб этади. Хуш, экстремистик тафаккур кандай шаклланади.

Уни  жирканч илдизлари қаерда ривожланади, Экстремизм  турли қиёфада намоён бўлади. Булар “хизбут тахрир”,”Ал -коида”, “акромийлар”,”шохидийлар” вахоказо  номлар қолиб янги- янги номлар билан  ўзларининг бузғунчи ғояларини  дунёга ёймокда. Яқин шарқдаги ислом мамлакатларида содир бўлаётган хунрезликларга сабаб ИШИД ноқонуний диний экстремистик ташкилот. Ха, экстремизм ўлим,офат, вайроналик демакдир. Унинг энг оддий оммавий шакли ижтимоий экстремизм булса, энг хавфлиси сиёсий экстремизмдир. Диний экстремизм эса хам  ижтимоий, хам  сиёсий вайроналикка асосланган  ғояларга  таянишини дунёдаги қатор минтақаларда  рўй бераётган воқеа ва ходисалар исботлаб турибди.
Экстремизм қайси шаклда бўлмасин у муайян тафаккур  усулига асосланади. Бундай услуб инсон феъл атворидаги шахсиятпарастлик, худбинлик, ижтимоий бегоналашув  холатларининг таъсирида вужудга келади. У  жамиятдаги вокеаларни нотўғри  идрок этиш, англаш ва бахолаш оқибатида шаклланади. Жамиятда ижтимоий адолат  тамойилларининг бузилиши қонун-қоида  ва ижтиомий ахлоқ  меъёрларига риоя қилмаслик, махаллийчилик, қариндош-уруғчилик, таниш-билишчилик , коррупциянинг авж олиши хам сийёсий экстремизм, хокиямият асосларини емириб, мавжуд сиёсий тузумга қарши  вайронкор  ғоя ва қарашларнинг пайдо бўлишига шароит  яратади, охир-оқибат экстремистик  хатти-харакатларни келтириб чиқаради.
Шу маънода  экстремизм  қандай шакл ва кўринишда бўлмасин ижтимоий  носоғлом мухит  ва муносабатлар махсулидир.Биргина ИШИД ташкилоти хаққида гапирадиган бўлсак тузулганидан бери номи бир неча бор ўзгарган.Йўлбошчиси Абу Бакр Бағдодий халифа деб элон қилингач “Ислом давлати” деб атала бошлади. Асл мақсади Ислом динига, пок этиқодга қарши курашиш бўлган бу каби ташкилотларнинг харакати туфайли “жиход”, “хижрат”, “халифа” каби тушунчалар янглиш маъно касб этмоқда. Бу сохта салафийлик ғояларини шиор қилиб олган гурсўхталар хатто яқин келажакда Макка шахри, хусусан, Каъбани вайрон қилиш режасини ошкор қилмоқда. Биз ислом учун жанг қиламиз деб хар куни минглаб бегунох одамларни ёстиғини қуритяпти, болалар, аёллар, қарияларни ўлдиряпти. Интернет орқали асир олинганларни намоишкорона қатл этаётгани ва бошларини тепаётганини намоиш қилмоқда.  Бутун  ислом олами уламоларининг хеч бири бу давлатни тан олмади.Аслида бу ташкилот ислом динига мутлақо алоқаси йўқ . Демак, диний экстримизм ва мутаассиблик даъволари  мукаддас динимиз акидалари, халкимиз қадриятларига  ёт, бегона  ғоялардир. Колаверса жангарилик, нохақ қон тўкиш, Аллох азиз қилган инсон зотига азият етказиш гунохи аъзим хисобланади. Пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом хадиси шарифларида фитна ер юзида ухлаб ётган нарсадир, ким уни уйготса унга Аллохнинг лаънати булсин, деб мархамат килганлар:.
Шу боис, ўзини “ИШИД”,“шахид”,”хизбут”, ”асл мусулмон” деб юрганлар нодон кимсалардир. Экстремистик  ғоялар  мақсадида фуқаролар хамжихатлигига рахна солиш, гурухлар ва табақалар ўртасида қарама қаршиликлар келтириб чиқариш, мамлакат  тараққиётига тўсқинлик қилиш, Конституцион тузумга  тахдид солишдир. Диний ва дунёвий илмлардан бехабар, иродаси заиф, аламзада кишиларни ўз домига тортади.   Юртимизнинг хар бир фуқароси,  Ватан озодлиги ва ободлигига  бефарк булмаслиги. Айни чоғда  бу иш хаёт  мазмунига айланмоғи даркор. Илохим бутун дунё ахли турли фитналардан омон бўлсин. Маърифий ислом, диний бағрикенглик, соф этиқодимиздан адашмай хаёт гузаронлик қилишга яратганнинг ўзи етказсин.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани “Рамазон Кори” “Қуштепа” ва “Имом муслим” жоме масжиди имом хатиби М. Абдуллаев, М.Ғаниев ва Б. Ботиров