Хасаддан эҳтиёт бўлинг

Муҳтарам ўқувчи бугун сизлар билан жамиятимизнинг тинчлигига ва осойишталигига раҳна солувчи иллатлардан бири хасад ҳақида суҳбатлашамиз. Хасад одамларнинг орасида адоват уруғини сочувчи нарсалардан бири. Бу сўзни яхшироқ тушинишимиз учун уни ҳавас билан қиёслашимиз лозим.

Хасад – бир кишидаги нарса (лавозим, обрў, давлат) ни йўқ бўлишини ва унга ўзи эга бўлишни ҳоҳламоқ. Ҳавас – бир кишидаги хислатни яхши кўриб, ана шу хислатни ўзида ҳам бўлишини хоҳламоқ. Ислом шариъатида хасаднинг харомлигига барча олимлар иттифоқ қилишган.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда мўминларни хасаддан қайтаради. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хасаддан узоқ бўлинглар! Чунки хасад олов ўтинни егандек инсонни савобли амалларини ейди.” дедилар. Мўмин кишининг белгиси атрофидагиларга ҳавас билан қарайди хасад қилмайди. Мунофиқ инсоннинг белгиси эса хасад қилади ҳавас қилмайди. Биз мўминмиз шундай экан доим ҳавас қилмоғимиз лозим.
Хасадгўй одам сизни кўрганда лаганбардорлик қилади, йўқлигингизда сизни ғийбат қилади, сизга бирор мусибат етса хурсанд бўлади. Агар сиз кимнидир ғийбат қилсангиз ёки бирортасини бошига кулфат тушганда хурсанд бўлсангиз демак сизда хасад иллати мавжуд. Сиз мана шу иллатдан қутилишга харакат қилин. Хозирги кунда жаннатмакон Ватанимизга, бизнинг тинчлигимизга хасад қилувчилар кўпаймоқда. Биз бу тинчликка шукр қилишимиз лозим ва ватанимизни хасадгўйларни хасадидан асрашимиз лозим.
Хасад Аллоҳ таолога қилинган аввалги гуноҳдир. Яъни Иблис Одам алайҳиссаломга хасад қилиб унга сажда қилишдан бош тортди. Хасад ер юзида қилинган биринчи гуноҳдир. Чунки Одам алайҳиссаломнинг катта ўғли Ҳобил укаси Қобилга хасад қилгани учун уни ўлдиради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розиллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қиладилар: “Хасад икки ўринда мумкин. Аллоҳ таоло берган мол давлатни Аллоҳ йўлида сарфлайдиган кишига ва Аллоҳ таоло берган хикмат(илм) билан яшаб, уни инсонларга ўргатадиган кишига ”. Муҳаддис олимлар бу хадисдаги “хасад” сўзини ”ҳавас” деб қуйидагича шарҳлайдилар:
Мусулмон киши бу дунёда икки одамга ҳавас қилиши мумкин. Биринчиси Аллоҳ ато қилган давлатини Аллоҳ йўлида сарфлайдиган, мусулмонларни ва халқини манфаати учун хизмат қиладиган кишига ҳавас қилиш мумкин. Иккинчиси Аллоҳ таоло томонидан илм, хикмат берилган ва ҳаётини Аллоҳ йўлида таълим беришга бағишлаган инсонга ҳавас қилиш мумкин. Бу хадисдан хулоса шуки биз мусулмонлар юқоридаги икки тоифадаги одамларгагина ҳавас қилишимиз лозим. Қисқагина умримиз давомида эса инсонларга ҳавас қилиб яшашни Аллоҳ таоло барчамизга насиб қилсин.

Андижон шаҳар бош имоми хатиби  В.Сидиқбоев