Илм икки дунё саодати

Муқаддас динимиз Ислом инсонларни илмсизликка чорламайди. Аксинча инсонни ҳамиша илм олишга ва тарқатишга тарғиб этади.  Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга нозил қилинган Қуръони каримнинг биринчи ояти каримаси  ҳам «Ўқинг» дея амр қилинган эди.  Хадиси шарифда эса «Олим бўл, олим бўла олмасанг илм олувчи бўл ёки илм аҳлига мухаббатли бўлгин ёхуд уларга қулоқ солувчи бўлгин, бешинчиси бўлма халокотга учрайсан» дейилган. Дархақиқат,  инсонларни дунё хаётию,  охират диёрида қадри баланд, мартабаси улуғ,азизу мукаррам, хурматга сазовор қилгувчи нарса, албатта илм эканлига ҳеч кандай шак шубха йўқ. Зеро, инсон дунёда ҳам, охиратда ҳам, илм сабабли азиз бўлади. Илм нур, илмсизлик эса зулматдир. Бир куни хазрати Али розияллоҳу анҳудан ўн киши у зотнинг илмларини синаш мақсадида навбатма навбат келиб, Хазрати Алирозияллоҳу анҳудан  илм афзалми ёки молу дунё деб сўрашликка келишиб олдилар. Бас биринчиси келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:

Али розияллоҳу анҳу у кишига
Илм Пайғамбарлардан меросдир , бойлик эса  Қорундан мерос , деб жавоб берди.
Сўнгра иккинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳуу кишига ҳам
Илм сени қўриқлайди, бойликни эса сен қўриқлайсан, деб жавоб бердилар
Сўнгра учинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илмли бўлсанг дўстинг кўп бўлади, бой бўлсанг душманинг кўп бўлади,
Сўнгра тўртинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илмни сарфлаганинг сари кўпаяди, бойликни сарфласанг озаяди,
Сўнгра бешинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илмли одам  вофотидан сўнг улуғлик ва хурмат билан ёд этилади, бадавлат одам  эса зиқналик ва хасислик билан ёд этилади,
Сўнгра олтинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам хозиржавоблик билан
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илмли одамни хисоб китоби осон кечади, бадавлат одамнинг хисоб китоби эса қийин бўлади,
Сўнгра еттинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илм қалбни равшан қилади, бойлик қалбни қорайтириб хира қилади.
Сўнгра саккизинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Бойликни ўғридан эхтиёт қилишинг керак, илмни эса қўриқлашингга хожат йўқ,
Сўнгра тўққизинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илм кўпайса тавозе ортади, Бойлик кўпайса кибр ортади,
Сўнгра ўнинчи киши келиб, эй Али розияллоҳу анҳу айтингчи “илм афзалми ёки молу дунё” деб сўради:
Али розияллоҳу анҳу у кишига ҳам
Илмни қанча кўп изласанг қадринг шунча кўп ортади, бойликни кўп изласанг қадринг тушади  деб жавоб бердилар.


Улар Али розияллоҳу анҳунинг илмига тасанно айтиб «Бизлар сизнинг илмингизни синаш мақсадида ушбу саволни бергандик бирортамизга ҳам бир ҳил жавоб айтмадингиз » дедилар. Али розияллоҳу анҳу эса, агар ушбу саволни юз киши келиб бирма-бир  сўраганингизда ҳам бир ҳил жавоб айтмас эдим дедилар. Улар яна бир бор У зотнинг хозиржаваблигига ва илмига тасаннолар айтишди.

Хўжаобод туман бош имом хатиби  М. Қосимов.