Умр энг олий неъмат

Дунёга келган хар бир инсоннинг умри вакт куринишида тухтовсиз утиб боради. Бу дунёдан кетиш муддати етганда унга буйсуниб, дунёни ташлаб кетишдан узга чора колмайди. Кетиш вакти эса бугунми, эртами качон келиши инсонга номаълум.

Дунё хаёти бир кундек булиб утиб боради. Чунки кечаги кун утиб кетган кун, эртанги кун эса хали келмаган. Инсон амал киладиган асосий кун эса бугунидир. Хикматли шеърда бу хакда шундай дейилган:

Утмиш утиб кетди келажак орзу,
Шу турган онингга килавер ружу.

Утаётган хар бир лахза инсон хаёти ва умрининг бир кисмидир. У киёмат куни инсоннинг фойдасига ё зарарига гувохлик беради. Уламолар утаётган вакт хакида шундай деганлар: “вакт бетараф булмайди, ё сенга кадрдон дуст ёки ашаддий ракиб булади”. Яъни утган вакт инсоннинг ё фойдаси, ё зарарига хужжат булади.
Хасан Басрий р.а шундай деган: Бошланаётган хар бир кун шундай нидо килади: “Эй одам боласи, мен янги кунман, сенинг амалинга гувохман, мендан фойдаланиб кол, агар утиб кетсам, киёмат кунигача кайтмайман”.
Умрни қадр-қиммат ва нафисликда ҳеч нарса ила ўлчаб бўлмайди. Агар минг йилни беҳуда сарфлаб, сўнг тавба қилиб, сизга умрингизнинг охирида саодат насиб этса, абадул-абад жаннатда яшайсиз. Шунда (сиз учун) энг шарафли нарса охирги лаҳзадаги мана шу ҳаётингиз эканини биласиз. Вақт энг мукаммал неъматдир. Унда ҳеч қандай айб йўқ.  Айбдор ундан фойдаланмаётган инсоннинг ўзидир. Шунинг учун  вақтнинг қадрига етган зоҳид тобеинлардан бири Омир ибн Абду Қайсга бир киши: “Менга бирор нарса гапириб беринг”, деганида, унга: “Қуёшни ушлаб турсанг, гапириб бераман” (яъни, вақт тўхтовсиз ўтиб кетаверади. Ҳеч ортга қайтган эмас. Уни қўлдан бой берган одам ўзидан кўрсин. Энди уни тополмайди. Чунки, ҳар бир вақт ўз ҳақига эга. Кеча қилмаган ишимни бугун қилдим-ку, деган одам ўзини алдаяпти холос. Мен вақтимга хиёнат қилмайман. Хафа бўлма, вақтим йўқ.) деган эканлар.
Мумин икки хавотир орасида булади: тез утиб кетган кеча в ахали келмаган эрта орасида, кечада Аллох таолонинг нима килганини (яъни ундан амалларини кабул этган ё этмаганини) билмайди, эртага Аллох таолонинг нима хукм килишини билмайди.
Шунга кура банда узи учун узидан фойдаланиб колсин, охирати учун дунёсидан фойдаланиб колсин, каришидан олдин ёшлигидан фойдаланиб колсин, улимидан олдин хаётидан фойдаланиб колсин.
Шундай экан эй азизлар, соғлик, вақт, ақл, буларнинг ҳаммаси  бойлик. Буларнинг барчаси бахтли бўламан деган кишиларга бахт ва саодатнинг калитидир. Вақт қиличга ўхшайди-агар сен уни кесмасанг у сени кесади.
Аллоҳ таоло барчамизни вақтни қадрига етадиган ва ундан фойдаланадиган кишилардан қилсин. Зеро, омонат умрнинг кадрига етадиган зотлар узларини хам, миллатларини хам, юртларини хам манфаатлардан махрум килмайдилар. Ана ушалар тугриликда юрувчилардир.

Андижон в. Хўжаобод т.  “Юсуф чек” жоме масжиди имоми  И. Ураимов
Андижон в. Хўжаобод т.  “Мустахкам” жоме масжиди имоми  С. Арипов