Охират уламоларининг сифатлари

    Дунёда илмлий инсондан кўра зиё йўлини тутган оҳират уламаоларидан кўра яҳшироқ киши йўқ улар дунёни паст деб биладилар, охират эса шарафли.  Дунё ва охират бамисоли кундош. Улар охиратни дўст тутадилар ва уни афзал деб билишади. Ўзларини фойдаси оз илмлардан четга оладилар, нафи улуғ илмларга интиладилар.

   Шақиқ Балхийдан ривоят этилишича, у киши Хотимга қарата дейдилар: «Мен билан бир қанча вақт бирга бўлдинг. Нима ўргандинг?» Хотим жавобан дедилар:

«Саккиз масалани ўргандим:

  -  Биринчиси:  –  барча халойиққа боқдим, ҳар бирининг маҳбуби борлигини билдим. У вафот қилиб қабрга етса, маҳбуби ундан ажралади. Қабримда мен билан бирга бўлиши учун барча ҳасанотларимни (яхши амалларимни) ўзимга маҳбуб этдим.

  - Иккинчиси: – улуғ Аллоҳнинг: «Нафсни орзу-ҳавасдан, бекорчи нарсалардан қайтарди»  (Нозиот сураси, 40-оят), деган сўзига таҳаммум ила назар солдим. Ва нафсимни ҳавойи нафсдан ҳимоя қилишда қийнадим. Натижада у Аллоҳ тоатида қарор топди.

   -  Учинчиси: – яна шуни билдимки, қиммати бор нарсани ҳамма ўзида сақлаб туради. Сўнг Парвардигорнинг: «Сизлардаги барча нарса тамом бўлади, Аллоҳ ҳузуридаги нарсалар боқий» (Наҳл сураси, 96-оят), деган оятига назар солдим, бас, ҳар доим қўлимга қиммати бор нарса тушиб қолса, уни дарҳол Аллоҳ ҳузурида боқий қолиши учун Ўзига йўлладим.

   - Тўртинчиси: – одамлар мол-дунё, асл-у насл, шон-шарафга мансубликларини кўрдим. Менда улардан бирортаси ҳам йўқ. Бас, мен буюк Аллоҳнинг: «Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳузурида энг мукаррамингиз – энг тақводорингиздир»  (Ҳужурот сураси, 13-оят), деган сўзига боқдим ва Унинг ҳузурида мукаррам бўлиш учун тақво билан амал қилдим.

   -  Бешинчиси: – инсонлар бир-бирларига ҳасад қилишларини билдим ва улуғ Аллоҳнинг: «Биз ўрталарида маишатларни (турлича) тақсимлаб қўйдик»  (Зуҳруф сураси, 32-оят), деган сўзига назар ташладим ва ҳасадни тарк этдим.

   - Олтинчиси: – одамлар бир-бирларига қарши адоват этишларига гувоҳ бўлдим. Шунда Парвардигори оламнинг:  «Дарҳақиқат, шайтон сизларга дўст эмас, уни душман деб билингизлар» (Фотир сураси, 6-оят), деган сўзига қарадим, дарҳол одамларга адоват этишни тарк қилиб, шайтонни ягона душман деб билдим.

   - Еттинчиси: – инсонлар ризқ-рўз талабида ўзларини хор-зор этаётганларини кўрдим. Шунда мен улуғ Аллоҳнинг: «Ер юзидаги барча ҳайвонларга ризқни фақат Аллоҳ беради» (Ҳуд сураси, 6-оят), деган сўзига назар ташладим, бас, Аллоҳ томонидан менга юклатилган вожиботларни адо этиш билан машғул бўлиб, Унинг ҳузуридаги менга тегишли нарсаларни тарк этдим.

   - Саккизинчиси: – одамлар ўзларининг тижоратлари, касб-корлари ва сиҳҳат-саломатликларига бино қўйиб беташвиш эканликларини кўриб, мен ягона улуғ Аллоҳга таваккал этдим.

   Охират  уламоларининг сифатлари шундай: улар султонлардан ғамда бўлиб, уларга ихтилот – аралашишда эҳтиёткор бўладилар.»

   Ҳузайфа розийаллоҳу анҳудан:  Раулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:  «Сизлар фитна ўринларидан эҳтиёт бўлинглар».  У кишидан: «Фитна ўринлари нима?» деб сўрашди. У зот жавоб бериб бундай дедилар: «Умаролар  эшиклари. Сизлардан бир киши амир ҳузурига кириб ёлғонни ростга чиқаради, ўзида йўқ нарсани сўзлайди».

Мана шундай илму таълимот ва тақвога амал қилиб боришда Аллоҳнинг ўзи сизу бизга куч ва қувват ато айласин.

 

Мухторжон хожи ШАРОФУДДИНОВ

Марҳамат туман бош имом-ҳатиби

Марҳамат тумани фаолиятидаги

“Имом Ал-Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби