Раббоний инсонлардан бўлайлик!

Тилшунос олимларнинг фикрича, "Раббоний" гўзи "Рабб"га, яъни, Парвардигорга нисбат берилган ягона масдардир. "Аллоҳга мансуб" маъноеи боради. Раббоний инсон Аллоҳ билан алоқа-дор, Унинг дини ва китобини ўрганувчи ҳамда бошқага ўргатувчи кишидир.

Қуръони Каримда: "Балки уларга: "Аллоҳнинг китобини одамларга таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, Раббонийлар бўлинг" (Ол-и Имрон, 79-оят), дейилади.
Раббоний инсон бор бўйи билан кўриниши учун уни бошқа тоифа инсонларга солиштириб, чоғиштириб боқайлик.

Инсонлар тоя ва мақсадларига кўра учга бўлинадилар:
1. Ҳиссий лаззатларига ғарқ бўлган, нафс истакларига бўйсунган кишилар. Бу тоифанинг юксак ғояси, фикру хаёли "ўзлигига" ибодат қилиш. У "ўзлиги" атрофида бутпараст ганами атрофида айлангандек айланади. У модда орти дунёсига қадам қўя олмайди. Кўзи ҳозирги дунёсидан ўтиб, ҳайвоний шахватлари оша боқолмайди. Кўргани моддий, оний ва аноний истаклардир.
Бу ғоя йўлида тўсиқ бўлган ҳар қандай қадрият, магал (идеал) ва эътиқодни бемалол қурбон этади. Агар молдор ва ҳукмдор бўлса, бу разолатни у очиқчасига ва қўрқмасдан қилади. Агар ожиз ва заиф бўлса, қонун ва жазодан қочиб, махфий қилади.
Улар ҳақида Аллоҳ таоло ўз каломида бир неча бор бизни огоҳ этади: "Биз жин ва инсдан кўпларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққақдир. Уларнинг диллари бор-у, англай олмайдилар, кўзлари бор-у, кўра олмайдилар, қулоқлари бор-у эшитмайдилар. Улар чорвалар кабидирлар, йўқ, улар (беақл, бефаҳмликда) чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир" (Аъроф, 179-оят).
"Хабар берингчи, ким ҳавойи нафсларини илоҳ қилиб олган бўлса, сиз унинг устида вакил-қўриқчи бўлурмисиз?! Ёки сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсиз-ми?! (Ундоқ эмас, зеро) улар ҳеч нарса эмаслар, магар чорва ҳайвонлари кабидирлар, Йўқ, улар янада йўлдан озганроқ кимсалардир!" (Фурқон, 43-44-оятлар.)

Аллоҳнинг бундай қаттиқ таърифининг икки боиси бор: Биринчидан, ҳайвонлар вужудга келишидан кўзланган вазифасини адо этмоқда. Сут боришдан бош тортган сигирни, асал беришни хоҳламаган асаларини кўрганмисиз? Аксинча, улар инсонга хизмат бурчларини сидқидилдан адо этишмоқда: ер ҳайдамоқда, юк кўтармоқда, сут, гўшт, юнг етиштирмоқда.

Иккинчидан, бу ҳайвонларга инсонга борилган фикрий, руҳий неъматлар ато қилинмаган. Уларга еру осмонлардаги бор нарга бўйсундириб қўйилмаган. Асосийси, вазифасини, бурчини эслатиш учун пайғамбар юборилмаган ва китоб нозил этилмаган. Балки буларнинг барчаси инсонга инъом қилинган. Энди у бу неъматларни назарга илмаса, шукрини адо этмаса, рисоласини унутиб, фақат қорни, маишати учун яшаса, шубҳасиз, ҳайвондан тубанроқ ва йўлдан озганроқ бўлади.
2.    Одамлардан яна бир бошқа тоифасининг ҳаётдаги мақсади фақат инсонларни хорлаш, уларга зарар бериш ва алдашдир. Гўё унинг бу дунёдаги рисоласи Аллоҳнинг ерида бузғунчилик қилиш ва Аллоҳнинг махлуқотига адоват этишдек.
Аллоҳ бериб қўйган неъматларни у озор бериш учун қамчига, қиличга ва яксон этиш учун қуролга айлантириб олдан.
Бу тоифа ҳам худди олдингисидек ҳозирги дунёси учун, қабиҳ нияти учун яшайди. Лекин улар мизожда, табиатда фаркланади. Агар биринчи тоифанинг мизожи аноний-шаҳвоний бўлса, бунисиники анвоний-удвонийдир. Биринчи тоифа инсоний хусусиятини йўқотиб ҳайвонга айланган бўлса, буниси ҳам инсоний хусусиятини йўқотиб, фақат шайтонга айланган. Шайтоннинг эса, бузғунчилик, алдов, йўлдан уриш ва ИҒВО қилишдан бошқа ғами йўқ. Аллоҳ бу тоифани ўз Китобида шундай лаънатлайди:
"Аллоҳга берган ахд-паймонларини мустаҳкам бўлганидан кейин бузадиган, Аллоҳ борланишига буюрган нарсаларни узадиган ва Ер юзида бузгунчилик қилиб юрадиган кимсалар ҳам борки, улар учун (Аллоҳнинг) лаънати, бўлур ва улар учун энг ёмон диёр — жаҳаннам бордир" (Раъд, 25-оят).

3.Ва ниҳоят, инсонларнинг учинчи бир тоифаси ҳам борки, шериксиз, танҳо Аллохга ибодат этади.
Муҳаббати ҳам, нафрати ҳам фақат уни деб бўлади.
Унинг учун дунё воситадир, мақсад эмас. Василадир, ғоя эмас.
Аллоҳ учун ва Аллоҳ билан яшаган бу тоифа — раббоний инсонлар тоифасидир. Бу тоифа яхшиликка чақиради, ёмонликдан қайтаради. Жоҳилга ўргатади, адашганни етаклайди. Бу ишининг мукофотини фақат Аллоҳдан кутади.
Унинг шиори: "Мен сизлардан бу учун ажр-мукофот сўрамайман. Менинг ажр-мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шуаро, 109-оят).

Солиҳ донишмандлардан бири бундай деган экан: "Агар дунё фоний олтин бўлса, охират эса боқий сопол бўлса, оқил одам фоний олтин ўрнига боқий сополни танларди. Энди дунё фоний сопол бўлса-ю, охират боқий олтин бўлса, нима қилинади?!

Ҳақиқатда бу тоифа охиратини афзал билиб дунёсини ютқазгани йўқ. Балки икки ҳаётни ҳам қўлга киритди, дунё ва охират яхшилигини қозонди. Чунки у Парвардигоридан доим: "Эй Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин" (Бақара, 201-оят), деб сўрайди.
Тўғри, раббонийлик инсонни баъзи оний лаззатлардан, яқин манфаатлардан зоҳиран маҳрум қилади. Лекин мана шу маҳрумият сабабли ё ўзига, ё жамиятга, ёхуд инсониятга келиши муқаррар бўлган зарарни даф этади. Шунингдек, жузъий, муваққат маҳрумият муқобилига — қиймати мол билан ўлчанмайдиган руҳий сукунат ва хотиржамликка эга бўлади. Бу саодат сирридан фақат раббоний инсонларгина огохдирлар.

Мархамат тумани бош имом-хатиби   М. Шарофуддинов