Шайх Муҳаммадшариф ибн Иброхим ал-Байракавий

Шайх Муҳаммадшариф ибн Иброхим ал-Байракавий (1786 - 1841 йил) Кўҳна Хоразм Мовароуннаҳр диёрига ислом дини илм-маърифати ва маънавияти нурларини таратган улуғ воҳадир. Айниқса, Хива шаҳрида мавжуд бўлган етмишдан ортиқ мадрасаларда етишиб чиққан юзлаб уламолар бутун мусулмон ўлкалари бўйлаб, бамисоли маърифат маёғи бўлишди. Лекин бугунги кунда Хоразмнинг маркази бўлган Урганч шаҳри бу соҳада қандай мавқеъда бўлган? Илм даргоҳлари, мадраса-масжид ва олим-у уламолари бўлганми? Бу савол кўплаб аҳли илмларни изланиш ва тадқиқотлар олиб боришига туртки бўлади, десак ҳеч муболага бўлмайди. Виз ҳам озгина изланиш қилиб, Урганч туманидаги Чаккашоликор қишлоғида яшаган ва ҳозирги кунда “Эшон бобо" масжидига туташ Эшон бобо қабристонига дафн килинган етук уламо, тариқат пешвоси ИЛайх Мухаммадшарнф ибн Иброҳим ал-Байракавий ал Хоразмий Аш Шаккавий (Чаккавий) хазратлари хақида маълумотлар беришни лозим топдик.

Шайх Мухаммадшарнф ибн Иброхим ал-Байракавий ал-Хоразмий аш-Шаккавий (Чаккавий) ан-Нақшбандий ал-Мужаддидий ал-Булгорий Татаристонда Буклама туманининг Байрака қишлогида (ҳозирги вақтда Татаристон Автоном Республикаси Ютазинский район Байряка қишлогида) диндор оилада тугилган. Илк сабокларни отаси Иброхим ибн Ишкуатдан, кейин ўз юртининг уламоларидан таҳсил олган, сўнгра Бухорои-шарифга бориб «Чор-Минор» мадрасасида тарикат таълимотини халифа Ниёзқули Туркманийдан ( ? - 1820/1821 йил) ўрганиб, унга шогирд бўлган. Халифа Ниёзкули Туркманий 18 аср охири 19 аср бошларида Бухоро шахрининг катта тариқат шайхларидан бўлиб ўша даврда хатто Бухоро Амири Ҳайдархон ҳам (1800-1826 йиллар) у кишининг муридлари бўлган. Шайх Мухаммадшарнф ибн Иброҳим ал- Байракавий бир қанча муддат «Чор-Минор» мадрасасида устози суҳбатида бўлгандан кейин ватанига қайтиб ўз қишлоги Байракада имом ва мударрис бўлиб хизмат қилган. Унинг бошчилигида Байрака қишлогида масжид ва Мадраса қурилиши бошланиб, 1810-1812 йилларда ёгочдан 5 та, тошдан эса 4 та иморат ҳашар йўли билан куриб битказилган. Ушбу мадрасага «Губайдия» деб ном берилган. 1917 йилгача «Гудайбия » мадрасасида 500 дан зиёд талаба таҳсил олган. 1918 йилда Мадраса Совет мактаби деб гълон килинган. 1990 йилгача 2 та тошдан қурилган бино сақланиб қолган бўлиб биттаси мактаб омборхонаси, иккинчиси мактаб устахонаси вазифасини бажариб келган. Ҳозирги вақтда биноларнинг биттаси Байряка қишлогининг масжиди, иккинчиси 2013-2014 йилларда қайта таъмирланиб 29.12.2014 йилдан “Гудайбия” Мадраса музейи ташкил қнлинди.
Шайх Муҳаммадшариф ибн Иброҳим ал-Байракавий мелодий 1815 йил, ҳижрий 1230 йилда ўз ўрнига акаси Убайдулло ибн Ибрахим ал Байракавийни (1784/1785 - 1844/1845 йиллар) «Губайдия» мадрасасига мударрис қилиб қолдириб, иккинчи бор илм таҳсили учун Бухорога «Чор-Минор» мадрасасига, ўз шайхи Ниёзқули Туркманийнинг ҳузурига келади. Устозининг кўрсатмаси билан мелодий 1821 йил, ҳижрий 1236 йилда Шайх Муҳаммадшариф ибн Иброҳим Хива хонлигидаги Урганч шахрининг гарб томонида, тахминан бир фарсахлик масофада ( 4 км. ) жойлашган Чакка номли (Урганч тумани Чаккашоликор) қишлогининг кичик бир масжидида имом бўлиб ишлаб келган. Кейинчалик унинг камолоти ва тариқат пешвоси эканлиги ошкор бўлгач, атрофдан илм-маърифат ўрганиш учун одамлар кела бошлаган.

Шайх Муҳаммадшариф кейинчалик Чакка қишлогининг гарб томонига кўчиб ўтган. Хива хони Оллоқулихон амри билан мелодий 1830 йил, ҳижрий 1245 йилда Урганч шахрининг ака-ука Абдуроҳмонбой боққол ва Абдураҳимбой боққолларнинг маблагига Шайх Муҳаммадшариф эшоннинг уйи яқинидан беш таноб (2 га. яқин) ер сотиб олиниб, у ерда Мадраса ва 9 метрлик минорали масжид қурилган. Советлар даврида Мадраса бузиб ташланиб, масжид биноси колхоз омборхонаси қилиб фойдаланилди. Мустақилликдан кейин масжид қайта таъмирланиб 1992 йил Хоразм вилоят Адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтказилди ва мўъмин-мусулмонларнинг ибодат қиладиган масканига айлантирилди.
Эшон бобо масжиди 1998 йилда қайта рўйхатдан ўтиб, Шайх Муҳаммадшариф эшоннинг авлодларидан Муҳаммадсаид Муҳаммадсодиқ ҳожи Аҳмаджон ўгли (имом-хатиб) раҳбарлигида уз фаолиятини юритмокда. Шайх Муҳаммадшариф эшон мадрасада кўплаб шогирдларининг таълим-тарбияси ва шу ерлик аҳолининг маънавиятини юксалтириш билан машгул бўлди. Шогирдларидан Мухаммадвафо ибн Убайдулло, Муҳаммадкарим ибн Мухаммадамин ал-Байракавий, Убайдулло ибн Иброхим ал-Байракавий, фарзандларидан Муҳаммадзокир ибн Мухаммадшариф машҳур алломалар бўлиб етишганлар.

Шайх Муҳаммадшариф эшоннинг «Ясту намози», «Ясту ҳақида», «Хотинларни тўйларга, мажлисларга бориши мумкинми-мумкин эмасми?» номли китобларининг қўлёзмалари Санкт-Петербург шаҳрининг Востоковедения РАН институтида сақланмокда. У киши мелодий 1841-йил ҳижрий 1258 йилда Урганч Ҳокимлигининг Чакка номли (Урганч туман Чаккашоликор қ.) қишлогида вафот этиб «Эшон бобо» масжидининг шимол томонига дафн қилинган. Унинг учта ўгли ва битта қизи бўлган. Ўртанча ўгли Шайх Муҳаммадзокир (1831-1902йиллар) у пайтда ўн бир ёшда эди. Муҳаммадзокир диний илмларни Хоразм уламоларидан эгаллаб, тариқат таълимотини ўз отасининг дўсти Қутлугхўжа ал-Қорақалпоқ (Қорақум эшон ҳазратлари) дан олган. Отасининг изидан бориб таълим ва иршодга машгул бўлган. Хонакоҳни янгилаб, 30 хонадан иборат бўлган бир Мадраса барпо қилиб, Мадраса ҳудудини кенгайтирган. Ихлосманд ва содиқ талабалар турли юртлардан хусусан Қозондан, Туркманистондан унинг ҳузурига келиб таълим олар эдилар. Шайх Муҳаммадзокир ўз таълим ва тарбияси жараёнида молиявий харажатлари ҳам кўпайиб борди, лекин ўзи шахсан хон томонидан берилган маблагни олмасдан, уни талабалар ва камбагалларга таркатар эди.
Ул зот шу аҳволда яшаб 1320 ҳижрийда, Жумадул аввал ойининг 10 кунида мелодий 13.01.1902 санада дунёдан кўз юмди. Пайшанба куни кўплаб йигилган халойик, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ва мулозимлари қатнашган, жамоат билан унинг жанозаси ўқилди ва отаси Шайх Муҳаммадшарифнинг ёнига дафн қилинди. Ундан учта ўгил иккита киз фарзандлар қолди. Ўгиллари Муҳаммад Сайид, Муҳаммад Солиҳ ва Муҳаммад Азиз илму маърифатда зиёли инсонлардан бўлиб етишдилар. Бугунги кунда Шайх Мухаммадшариф эшоннинг авлодлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва Урганч туманнда, Туркманистоннинг Дошховуз вилоятида, Эрон Мелом Республикасининг Мозандарон вилоятларида истиқомат қилишмоқда. Шайх Муҳаммадшариф Эшон эвараси бўлмиш Муҳаммадсаид Ҳожи Аҳмаджон Раҳматулло ўгли кўп йиллар мобайнида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Хоразм вилояти вакили, Урганч шаҳар “Охун бобо" масжиди имом хатиби вазифаларида ишлаб келган, ҳозирги пайтда нафақада. Шайх Муҳаммадшариф Эшон улуг олим, тадкиқодчи, Қуръон ва Суннатга амал қилувчи ва ниҳоят тақводор инсон бўлган.

Манбалар:
1.    Мухаммад Мурод Рамзийнинг «Талфийкул ахбор ва талкийхул асар вакоыи Козон ва Булгор ва мулу к ал -Татор» китоби.
2.    Фахриддин Р. Асари 8-жуз Оренбург 1903 йил.
3.    Татарская религиозная философская мысл.
4.    Суфизм как социалная система в Российской умме.
5.    Суфизм История и специфика. Казан 2000 год.
6.    Татарский энциклопедический словарь.(стр.379)


Урганч туман бош имоми: «Ҳазрати Шаҳобиддин бобо» масжиди имом-хатиби:
Муҳаммадамин Муҳаммад Зариф ўгли.