Имом эшон Муҳаммад жоме масжиди

Маълумот:

Нукус шаҳридаги «Имом эшон Муҳаммад» жоме масжиди маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган бўлиб, унинг барча хоналари қайта таъмирдан чиқарилди.

Иккинчи қаватида ахборот-ресурс маркази, 2 кутубхона ташкил этилди. Иссиқ пол қурилди, эшиклари янгисига алмаштирилди. Намоз ўқийдиган маскан реконструкция қилиниб, гумбаз қайта ишланди. Масжид ёнидан минора, ҳовуз, новвойхона, автомобиллар учун тўхташ жойи ва бошқа қулайликлар бунёд этилди. Манзарали дарахт ва гуллар экилди. 

Шунингдек, масжид ёнида 128 ўринли имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.


Масжид имом-хатиби:

Масжид манзили:
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус:
Маршрут:

Манба:  ЎзА