«Москва» жоме масжиди (фотолавха)

«Москва» жоме масжиди (фотолавха)

23 сентябрь 2015 йил Россия Федерацияси пойтахтининг “Проспект мира” даҳасида янгидан бунёд этилган “Москва” Жоме масжидининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Масжиднинг тантанали очилиш маросимига Россия Федерацияси муфтийлар кенгашининг раиси, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Масжидлар бўлими бошлиғи М.Б. Йўлдошев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот котиби Ж. Нуриддинов бугун эрталаб Москва шаҳрига жўнаб кетишди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Янгидан бунёд этилган масжид фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига ҳамда 111 йил аввал қурилган масжиднинг янгиланган Жомеъ масжиди – Россиянинг Бош масжиди ўзининг эшикларини пойтахт мусулмонлари ва меҳмонлари учун очмоқда.