«Ракат» жоме масжидида сакинатли тун

«Ракат» жоме масжидида сакинатли тун

Муборак Рамазон ойининг мағфират даҳаси ҳам ўзгача файз билан ўтмоқда. Ана шундай барокатли тунларда намозхонларнинг қувончи ва таровиҳ тароватини эътиборингизга ҳавола этиш учун азим пойтахтимиздаги “Ракат” жоме масжидига ташриф буюрдик.

Масжидга кирар эканмиз, бир гуруҳ нуроний отахонларнинг қўлларини баралла кўтариб қилаётган дуолари беихтиёр қулоққа чалинди. Улар ўз дуоларида: “Эй Аллоҳ, шундай доруломон кунларга етказганинг учун Ўзинга беҳад ҳамду санолар бўлсин. Ота-боболаримиз орзу қилган кунларни бизга насиб қилдинг, Ўзинга шукр, Аллоҳим! Кейинги Рамазонларга ҳам сафимиздан кам бўлмаган ҳолда эсон-омон етишни насиб қилгин”.

Масжиднинг файзи бўлиб турган отахонларнинг дуоларига азон товуши уланиб, намоз ҳам бошланди. Қориларимизнинг ёқимли тиловати қалбларни мунаввар қилди. Таровиҳ намози якунланар экан, масжид имом-хатиби Муҳаммадиев Раббим домла бошчилигида барча намозхонлар юртимиз ва юртдошларимиз ҳақига эзгу дуолар қилишди.

 

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати