“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлиликлари” “Cабрлиларнинг имоми”

Ҳеч бир инсон Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламчалик мусибат ва машаққатларга учрамаган. Бирор-бир инсон ҳаётида кўплаб синов, мусибат ва машаққатларга учраган бўлиши мумкин лекин, барибир у Пайғамбаримизчалик қийналмаган бўлиб чиқаверади.

У зот инсонлар орасидаги энг сабрлиси бўлганлар. Биз у зотнинг ҳаётларини ўрганар эканмиз нималарга сабр қилганликларини билиб оламиз.

У зот етимликка, фақирликка, очликка, муҳтожликка, қийинчиликка, ўзларига нисбатан бўлган хасадга, ичқоралик, кўраолмаслик ва гоҳида душманни ғолиб бўлишига нисбатан сабрли бўлганлар.

У зот  ўз уйларини, ватанларини қолаверса ўз аҳлиларидан узоқда бўлишга сабр қилганлар.

У зот яқинларини қатл қилинишларига, душманнинг ҳужумларига, у зотга эргашганларни сургун қилинишларига, душманларнинг ғазабларига, одоватчилар ва узотга қарши жанг қилмоқчи бўлганларнинг жамоа бўлишларига, ғаразгўйларнинг инжиқликларига, жабборларнинг кибрига, арабларнинг нодонлигига, бадавийларнинг жафосига, яҳудийларнинг ҳийласигаю насронийларнинг кеккайишларига, мунофиқларнинг ёмонлигигаю жангчиларнинг ваҳшийликларига сабр қилганлар.

У зот атрофларидагиларнинг пешанаси тиришишига ва узоқдагиларнинг эса ғазабига, ботилни тарқалишию ёлғонга чиқарувчиларнинг ҳаддан ошишига сабр қилганлар.

Сабр у зотнинг совутлари, қалқонлари, дўстлари ва шериклари бўлган. Қачонки душманларининг сўзлари у зотни безовта қилса, хавотирга солса ёки хотиржамликларини бузса дарҳол Аллоҳ таолонинг: “Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил”, (Тоҳа 130-оят) деган оятини эслар эдилар.

Қачонки ишларида холат танг бўлиб, оғирлашса тезда Аллоҳ таолонинг: “Бас, гўзал сабр қил”, (Юсуф 18-оят)деган оятини эслар эдилар.

Қачонки душманнинг дахшати у зотни ларзага келтирса ёки кофирларнинг режаси безовта қилса Аллоҳ таолонинг: “Бас, азму-матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил”, (Аҳқоф 35-оят)деган оятини эслар эдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари ишонч сабри эди. У зот Аллоҳ таолонинг нусратига ва ваъдаси ҳақлигига ишониб сабр қилар эдилар. У зот Аллоҳ таолога суяниб ва ундан савоб умид қилиб сабр қилар эдилар.

Амакилари вафот этдилар сабр қилдилар, аёллари ўтдилар сабр қилдилар, амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳуни қатл қилишди сабр қилдилар, Маккадан ажратдиларсабр қилдилар, фарзандлари вафот этдисабр қилдилар, покдомон аёллари Оиша розияллоҳу анҳога туҳмат тошини отишдисабр қилдилар, ёлғонга чиқаришдисабр қилдилар.

Мушриклар ва мунофиқлар у зотни: шоир, коҳин, сеҳиргар, мажнун, ёлғончи ва динни ўйлаб топган дейишди сабр қилдилар. У зотни ўз юртларидан чиқишларига мажбур қилишди, азият беришди, сўкишди, таҳқирлашди, хақоратлашди, жанг қилишди ва қамал қилишди сабр қилдилар.

Энди бошига мусибатлар тушган ва кўп қийналган кишига бизнинг саволимиз шуки сизнинг қийналганларингиз ва сизга келган мусибатлар ҳам шу қадарми? Сизнинг сабрингиз ҳам у зотнинг сабри кабими?

У зот сабр қилувчиларнинг имоми ва шукр қилувчиларнинг ибратлиси ва пешқадамидирлар. 

Аллоҳ барчамизга у зот каби сабр қилишни ҳамда ҳаётимизда у зотнинг ҳаётлари ибрат ва ўрнак бўлишини насиб қилсин.

 

Манбалар асосида. Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” масжиди имом хатиби Абдурахманов Яҳё

09.10.2018й