Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди

 

Маълумот: Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги  мажмуага ташриф буюрган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган ушбу мажмуа барча мўмин-мусулмонлар учун Рамазон туҳфаси бўлди, десак муболаға бўлмайди. Мажмуанинг диққатга сазовор жиҳати, у барча қулайликларга эга, кенг ва шинам тарзда барпо этилганидир.

Бугун 2019 йил 11 май куни янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Масжидга Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ташриф буюриб, мусулмонларни янги масжид ва Рамазон ойи билан муборакбод этди. Шундан сўнг, муфтий масжидга йиғилганларга янги тайинланган имом-хатибни таништириб ўтди. Масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг  фарзандлари Исмоил Муҳаммад Содиқ имом-хатиб бўлдилар. Қисқа таништирув ва маърузалардан кейин, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида илк таровеҳ намози адо этилди.

Масжид имом-хатиби: Исмоил Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Масжид имом-ноиби: Каломуллоҳ Баҳодир қори Раҳматуллев
Масжид манзили: 
Масжидга олиб борадиган транспортлар:

Автобус: 
Маршрут: