Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи

Файзуллахўжа ўғли Муродҳожи жоме масжиди


Маълумот: Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, юртимиз мусулмонлари учун ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими хабар беради.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Учтепа туманидаги «Кўркамобод» маҳалласида «Файзуллахўжа ўғли Муродхожи» жоме масжиди расмий фаолиятини бошлади. Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этди.

Ушбу ибодат уйи 1997 йилда қурилган бўлиб, маҳаллий масжид сифатида фаолият юритиб келган. Кейинчалик «Файзуллахўжа ўғли Муродхожи» жоме масжиди 2006 йилда қайта таъмирланган.

Аллоҳ таоло ушбу мўътабар жоме масжидни халқимизга муборак айласин, янги масжидлар сонини янада зиёда қилсин.

Manba: Islom.uz портали таҳририяти


Масжид имом-хатиби: 
Масжид манзили: Тошкент шахар, Учтепа тумани, Кўркамобод маҳалласи, Нашриёт кўчаси, 250А-уй. Тел.:+998 93 546 42 10
Масжидга олиб борадиган транспортлар: