Лаби зах жоме масжиди

Лаби зах жоме масжиди


Маълумот: Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Хуршид” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Лаби зах” жоме масжиди 2018 йил кенг, ёруғ, ибодатга келувчилар учун барча қулайликларга эга ҳолга келтирилди.

Аввал бошда маҳаллий аҳоли томонидан вақтинчалик қурилган кўримсизгина бино истиқлол йилларида эса ҳомийлар ва аҳоли ташаббуси асосида ҳашар йўли билан 250 ўринли масжидга айлантирилди.

Бугун ушбу масжидда ибодат қилаётган ҳар бир инсон юртга тинчлик сўраб дуо қилмоқда. Масжидда айтилаётган яхши ниятлар, тоат-ибодатлар маҳалла аҳли, айниқса, ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Буни кейинги йилда маҳалламизда ҳуқуқбузарликлар, жиноятчиликлар камайганидан ҳам кўрса бўлади.

Таъкидлаш лозимки, “Лаби зах” жоме масжидида ҳар жума кунлари имом-хатиб томонидан қилинаётган маърузаларда ёшларга динимизнинг соф эътиқоди, одоб-ахлоқ, ҳурмат, ёмонликдан қайтариш, яхшиликка чақириш, адолатга чорлашдек тарбиявий аҳамиятга эга мавзулар ҳақида маълумот бермоқда. Бу эса ўз ўрнида ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш йўлидаги саъй-ҳаракатлардан биридир.

Ишончим комилки, “Лаби зах” каби бошқа масжидларда олиб борилаётган бу каби ишлар юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осудаликни асраб-авайлаш йўлидаги хайрли одимлардандир.

Manba: hidoyat.uz


Масжид имом-хатиби: 
Масжид манзили: Тошкент шахар, Учтепа тумани, Абдулла Қодиримй маҳалласи, Тавалло кўчаси 18 уй

Масжидга олиб борадиган транспортлар: